Шерзод Тўраев “Matiz” русумли автомашина юкхонасидан моддий бойликлар ҳамда пул маблағларини ўғирлади.
Шерзод Тўраев Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор” бозорида фуқаро Жасурбек Ботирович Бердиевга тегишли бўлган “Matiz” русумли автомашина юкхонасини ноқонуний равишда очиб, унга тегишли бўлган 337 минг сўмлик мулк ва 580 минг сўм миқдордаги нақд пулларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.
Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга айбдорнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.