Давлат раҳбари қарор аввалида соҳадаги муаммоларга эътибор қаратган.
Ушба қарор билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Давлат раҳбари қарор аввалида соҳадаги муаммоларга эътибор қаратган.
Президент Шавкат Мирзиёевга кўра, норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланишни таъминлашда қатор муаммолар мавжуд бўлиб, булар ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш билан боғлиқ нормаларга номувофиқлиги, қазиб олиш ва қайта ишлашда маънан эскирган, муддати тугаган техника ва ускуналардан фойдаланилаётганлиги, конлар ва истиқболли майдонлар тўғрисида тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш ва уларга давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш даражаси пастлигида намоён бўлмоқда.
Фақат жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида ўтказилган ўрганишларда 186 та субъект томонидан тегишли лицензия олмасдан 26,7 миллиард сўмлик норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олинганлиги ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, лицензия шартларига риоя қилмаган ва ер қаъри участкаларидан самарасиз фойдаланган 23 та субъектнинг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилиниб, 55,6 миллион куб метр ва 3,4 миллион тонна фойдали қазилмалар захираси давлат балансига қайтарилган.