Ўзбекистонда фаолият юритаётган 4 та алоқа операторининг фаолияти қониқарсиз деб топилди.
Мониторинг жараёнида, аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ва чекка туманларда юқорида номлари қайд этилган алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатида жуда паст экани аниқланиб, Coscom (Ucell), Unitel (Beeline), RWC (Perfectum) Uzbektelecom (Uzmobile) компанияларига алоқа сифатини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан топшириқлар берилди.
Дунё миқиёсида алоқа операторларининг сони ортиб, одамлар қўл телефонисиз яшай олмайдиган даврга ҳам етиб келдик. Айни вазиятда алоқа операторлари қанчалик ишончни оқлаяпти, деган савол ҳамон кунинг асосий мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда. Кўрамиз, бу огоҳлантиришдан сўнг мобил алоқа операторларининг фаолиятида ижобий ўзгариш кузатилармикан?