...
МЕНЮ
ONLINE TV

Twitter терроризмни тарғиб қилаётган 400 мингга яқин аккаунтни блоклади


15:05, 22.03.2017 Олам
 1 792

Twitter ижтимоий тармоғида терроризмни тарғиб этиш бўйича Туркия етакчилик қилмоқда. Франция эса иккинчи ўринда.

Twitter ижтимоий тармоғи раҳбарияти 2016 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан то ҳозирги вақтга қадар терроризмни тарғиб қилиш билан шуғулланган қарийб 377 мингдан ортиқ аккаунтларни блоклади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар қилинган.
 
Маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 522та аккаунтни ёпиш таклифини юборган.
 
Twitter ижтимоий тармоғида терроризмни тарғиб этиш бўйича Туркия етакчилик қилмоқда. Франция эса иккинчи ўринда.
 
Хусусан, Туркиянинг 3076 та, Франциянинг 1334 та, Россия фуқароларининг эса 522 аккаунти блоклаб қўйилган. 
Умида Якубова

Теглар:Twitter Терроризм Раҳбарият 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!