...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шанхайда сотувчиси ва тўлов кассалари бўлмаган илк дўкон очилди


14:55, 22.03.2017 Олам
 2 785

Бундай дўконлардан бирор нарсани харид қилиш учун смартфонга махсус иловани юклаб олиш керак бўлади.

2014 йили ўз фаолиятини бошлаган Швейцариянинг Wheelys стартапи сотувчи ва тўлов кассалари бўлмаган дўконни омма эътиборига ҳавола этди. Бу ҳақда “Vesti” хабар қилмоқда.
 
Wheelys 24/7 деб номланувчи ушбу дўкон Шанхайда очилди. Унинг қандай ишлашини номидан ҳам билиб олиш мумкин. Дўкон тўхтовсиз фаолият олиб боради.
 
Аслида, бундай дўконларни очиш ҳақида энг йирик онлайн чакана савдо дўкони Amazon маълум қилганди. Айни вақтда компания АҚШнинг қатор дўконларида сотувчи ва тўлов кассаларисиз ишлайдиган дўконни синовдан ўтказмоқда.
 
Wheelys эса ғояни амалда татбиқ этди. Илк бор бундай дўкон Швейцариядаги дўконлардан бирида синовдан ўтказилганди.
 
Бундай дўконлардан бирор нарсани харид қилиш учун смартфонга махсус иловани юклаб олиш керак бўлади. Ушбу иловада дўкондаги товарларнинг турлари ва нархлари ёзилган. Бундан ташқари, илова харидорнинг банкдаги ҳисоб рақамига уланади. Дўкон эшиклари одатдагидек харидор яқинлашган вақтда очилади.
 
Харид вақтида харидор товарнинг штрих-кодини телефондаги камера оқали сканердан ўтказиши лозим. Шундан сўнг, унинг кредит картасидан товарнинг пули ечиб олинади.
 
Ҳозирча Wheelys Shanghai дўкони ҳам бета-тест форматида ишламоқда. Бу харидорлар дўконга боргунларига қадар компания сайтида ариза қолдиришлари лозим, деганидир.
 
Ғоя муаллифларининг фикрларича, бундай дўконларда ўғриликнинг олдини олиш учун видеокузатув назорати ўрнатилмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Wheelys 24/7 Онлайн-дўкон Амазон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!