Дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ компаниялари судга берилди.
Таъкидланишича, мазкур ижтимоий тармоқлар террорчиларнинг ташвиқот олиб боришига ўзлари билган ҳолда йўл қўйиб берган.
Бунга мисол қилиб АҚШнинг Флорида штатининг Орландо шаҳрида 2016 йилнинг 12 июнь куни кечки барда 49 кишини отиб ташлагани ва 53 кишига жароҳат етказиб, теракт содир этгани келтирилмоқда.
Судга қилинган мурожаатда ижтимоий тармоқларда ИШИДнинг ташвиқотларига йўл очиб берилмаганида шунча киши бевақт ҳалок бўлмасди, дейилган.
Айнан Орландода ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари 2016 йилда судга мурожаат йўллаб ижтимоий тармоқларнинг террорчилар билан алоқасидан шикоят қилган.
Хусусан, улар ҳозирда ижтимоий тармоқлар фойда олиш мақсадида террорчилик ташвиқотларини билса-да, чеклашга уринмагани ва уларнинг ёйилишига қарши чора кўрмаганини таъкидлашмоқда.
Суд ушбу мурожаатлар асосида ушбу ижтимоий тармоқларга нисбатан суриштирув иши очишни таъкидлаган.