“Туркман моллари” давлат уюшмасида нақд пулнинг йўқлиги ҳисобига ишчилар маошсиз қолмоқда.
“Туркман моллари” давлат уюшмасида чорва моллари парвариши билан шуғулланувчи ишчиларга ойлик иш ҳақи ўрнига қўй-қўзилар берилмоқда, дея
хабар беради “www.ca-news.org” нашри. Маълумотларга кўра, ойлик маошларни ўз вақтида тўланмаслигига “Туркман моллари” давлат уюшмасида нақд пулнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Уюшмада умумий ҳисобда 1000 га яқин шоҳли чорва моллари бор. Маош ўрнига берилаётган қўйлар бошқа фермалардан келтирилмоқда. Бир бош қўй эса 270 монат миқдорида баҳоланган.
“Ойлик маоши гўшт билан ҳисобланган тақдирда 16-18 килограмм деб белгиланиши лозим эди. Ишчилар ойликни шу тарзда олишга мажбурлар, уларнинг бошқа чораси йўқ. Маош ўрнига олинган қўйларни бозорда сотишади. Кимдир 10 монат, яна кимдир 20 монат арзонга. Шу тариқа улар нақд пулга эга бўлишади”, дейди 60 ёшли уюшма ходими.