...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат бош синоптигини лавозимидан озод қилди


16:10, 05.03.2016 Олам
 4 506

Туркманистон Гидрометеорология бўйича миллий қўмита раиси ҳамда Давлат статистика қўмитаси раҳбарлари ўз лавозимларидан озод этилдилар.

Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Гидрометеорология бўйича миллий қўмита раиси Батир Халлиевни нотўғри об-ҳаво маълумотлари учун ишдан бўшатди. Бу ҳақда “Ria.ru” нашри хабар берди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, об-ҳаво ҳақидаги нотўғри маълумотлар қишлоқ хўжалик соҳасида бажарилиши лозим бўлган вазифаланинг ижросига салбий таъсир қилмоқда. Шунингдек, транспорт тизими фаолияти, оммавий тадбирларни ташкил этиш ишларида қийинчилик туғдирмоқда, бир сўз билан айтганда, бу ҳолат одамлар учун ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Шу каби қатор ҳолатларни инобатга олган ҳолда президент Гурбангули Бердимуҳамедов Халлиевни лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига Бегенч Миминовни тайинлади.

Ҳукумат йиғилиши чоғида статистик маълумотларни бўрттириб кўрсатгани учун Туркманистон Давлат статистика қўмитаси раҳбари ҳам ўз лавозимидан озод қилинди.

Давлат раҳбари ҳукумат йиғилишидаги чиқишида Туркманистон синоптиклари фаолиятидаги асосий камчилик об-ҳаво маълумотларининг ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади ва қуйидаги фикрларни билдирди:

“Гидрометеорология бўйича миллий қўмита фаолиятини мукаммаллаштириш мақсадида ушбу бошқарма учун замонавий маъмурий бино барпо этдик. Қўмитани молиявий жиҳатдан таъминлаб, керакли ускуналарни харид қилдик. Шундан сўнг Халлиев об-ҳаво маълумотлари аниқ бўлишига сўз берган эди. Бироқ, охирги пайтларда нотўғри об-ҳаво маълумотлари тобора кўпайиб бормоқда”.
Умида Якубова

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Даврон
22:23 06.03.2016

Балки янги усккналар керакдир? И вообще бу хакдаги маъмумотлар серёзный сайтлар учкн майда чуйда. Узбекистан артист актёр ва кушикчилари сони Туркманистон ахолисидан куп так что не надо мелочится



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!