...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркман аёллари 8 мартда президентдан совға олишади


10:08, 02.03.2018 Олам
 3 092

Туркманистонда ҳар йили бу анъанага мувофиқ, барча хотин-қизлар президент томонидан совға олишади.

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан туркман аёллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номидан 40 манат ($11) дан байрам совғаси олишади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Туркманистон президенти фармонига биноан, мазкур совға турли давлат ташкилотларида, хусусий корхоналарда, муассасаларда ишловчи, пенсиядаги, аспирантура ва докторантурада, клиник ординатураларда таълим олувчи, Давлат хизмати академияси тингловчи хотин-қизларга берилади.



Шунингдек, байрам совғаси билан талаба, мактаб ўқувчилари ва болалар боғчалари тарбияланувчилари бўлган қизлар ҳам тақдирланишади.

Маълумот ўрнида, аёлларга 8 март муносабати билан 40 манатдан совға беришни Турманистоннинг илк президенти Сапармурот Ниёзов анъанага киритган эди.
Туркманистонда 40 манатга бир кийимлик штапель харид қилиш мумкин.
Икром Раҳмон

Теглар:8 март совға 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!