Туркиянинг Сакаря вилояти прокуратураси собиқ футболчини 15 июлдаги исёнга алоқадорликда айбламоқда.
Худди шундай айблов футболчининг отаси Селмет Шукурга нисбатан қўйилган. У бугун, 12 август куни Сакаря вилоятининг шимоли-ғарбида жойлашган масжидга бораётган пайтда қўлга олинди.
Суд Шукурни ФЕТОни молиявий таъминлагани учун мол-мулкини мусодара этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Мусодара этилган мулкнинг умумий миқдори 67.58 миллион АҚШ долларига тенг.
Хоқон Шукур ўтган йилнинг декабрь ойида оиласи билан Туркиядан чиқиб кетган ва айни дамда АҚШда деб айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Шукур Туркиянинг 2002 йилги Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олишида катта ҳисса қўшган футболчи ҳисобланади. У 1987 йилдан 2007 йилгача яшил майдонда тўп тепган. Хоқон Шукур Туркия терма жамоаси таркибида 112та ўйинда майдонга тушиб, 51та гол уришга муваффақ бўлган.
У футболдаги фаолиятини якунлагач, сиёсат оламига кириб келиб, 2011 йилда Адолат ва тараққиёт партиясининг депутатлигига сайланган. Аммо 2013 йилда бир қатор мансабдор шахслар ва уларнинг қариндошлари коррупцияда айблангани учун Шукур истеъфо берди.