Аввалроқ, Туркиянинг Даккадаги элчихонасидан уч нафар ходим Россия ва АҚШга қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Даккадаги элчихонанинг Россияга қочган ходими ҳақидаги маълумотларни текширади. Бу ҳақда Туркия ТИВи раҳбари Мавлут Чавушўғлу маълум қилди, дея TACC ёзмоқда.
Уч туркиялик дипломат Анқара томонидан чақириб олингач, улар 15 июлда амалга оширилган Туркиядаги исёнда ҳукумат томонидан айблаётган бўлиши мумкин, деган гумон остида Россия ва АҚШга йўл олишган.
“Биз учун бу янги маълумот. Биз дипломатлар билан боғлиқ вазиятни текшириб кўрамиз ва кузатамиз”, дейди вазир.
Чавушўғлунинг айтишича, АҚШга қочган дипломатлардан бири Анқарага қайтган ва вазирликда иш бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги 15 июлдаги воқеалардан сўнг, 208 нафар дипломатни марказда ишлашлари учун чақириб олган. Шулардан 32 киши сабаб ва тушунтиришларсиз мамлакатга қайтмаган. Баъзи бир чақирилган дипломатларнинг кела олмаслиги билан боғлиқ сабаблар учун вазирлик уларнинг жойларда қолишига рухсат берган.