
Ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар аёлни Туркияга жўнатмоқчи бўлган Р.Н. қўлга олинган.
Маълум бўлишича, аёллар Туркияда одам савдосидан жабрланиши мумкин бўлган.
Жиноий гуруҳ аъзоси бўлган самарқандлик Р.Б. одам савдоси жиноятидан мўмай даромад орттириш ниятида бўлган. У чет давлатда ишлаш истагидаги навоийлик, моддий муҳтож, ишсиз ва турмушидан ажрашган уч нафар аёлни топган. Р.Б. уларни уй ишлари ёки савдо дўконларида сотувчи бўлиб ишлаш ҳақидаги алдовлар билан Туркия давлатига жўнатиб, уларни фоҳишаликда эксплуатация қилишни мақсад қилган.
Унга бу ишни жиноий шериги ҳозирда Туркия давлатида яшаётган онаси Р.М. буюрганини ва юборилаётган уч нафар аёлни Истанбул шаҳрида Р.М. кутиб олишини маълум қилган. Р.Н. аёлларни жўнатиш арафасида, уларга Туркияга боргандан сўнг бадал пули сифатида 6000 АҚШ доллари ишлаб беришини шарт қилиб қўяди ва аёлларга фоҳишаликда ишлашга кетаётганликларини билдиради.
Бундан хабар топган аёллар Туркияга кетиш фикридан қайтишларига қарамасдан, Р.Н. уларни “Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз сарфланган ҳаражатларни қоплашингизга тўғри келади” деб, фикрларини ўзгартиради. Ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар аёлни Туркияга жўнатмоқчи бўлган Р.Н. қўлга олинган.
Ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.