...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги мактаб-интернати ётоқхонасида йирик ёнғин юз берди


11:07, 30.11.2016 Олам
 1 990

Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған бахтсиз ҳодиса қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Туркиянинг Адана шаҳридаги мактаб-интернатининг қизлар ётоқхонасида йирик ёнғин чиқди. Оқибатда 12 киши вафот этди. Бу ҳақда Туркиянинг “Dailysabah” агентлиги хабар бермоқда.
 
Айтилишича, ўсмир қизлар учун мўлжалланган 3 қаватли ётоқхона биносида ёнғин электр ҳисоблагичдаги қисқа туташув натижасида келиб чиққан. Ёнғин авж ола бошлагач, бинода эвакуация ишлари бошланган. Айни вақтда текширув ишлари давом этмоқда.
 
Ёнғин сабаб вафот этганларнинг 11 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Яна 22 нафар ўқувчи турли тан жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Адана шаҳри губернатори Маҳмуд Демиртошнинг айтишича, улар асосан ойна синиқларидан шикастланишган.
 
Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған 30 ноябрь куни эрталаб губернаторга қўнғироқ қилиб, воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот олган. Эрдўған қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган, яраланганларга эса тезроқ тузалишини тилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Адана Ётоқхона Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!