...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, бахт ўзи нима?


10:52, 30.11.2016 Олам
 2 556

Нурсултон Назарбоев телевизион шоу дастури бошловчиси билан суҳбатлашар экан, “бахт ўзи нима?”, деган саволга жавоб берди.

Қозоғистон республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев “Тунги Студияда Нурлан Қоянбоев” телевизион шоуда иштирок этди. Ушбу шоу “Қозоғистон” миллий телеканалида 29 ноябрь куни Соат 23:15 да эфирга узатилган. Бу хақда “Nur.kz” нашри ёзмоқда.
 
Нурсултон Назарбоев телевизион шоу дастури бошловчиси билан суҳбатлашар экан, “бахт ўзи нима?”, деган саволга жавоб берди.
 
“Олдинроқ, Гарвард университетида худди шу савол билан  сўровнома ўтказилганини эшитгандим. Сўровномада аксарият одамлар “Бахт бу – сизнинг фарзандингиз”, деб жавоб беришибди. Шунингдек, муҳтож одамга ёрдам бериш ҳам бахт ҳисобланади”, дейди Қозоғистон президенти.
 
Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, фарзандни севиш, суюкли инсонингиз билан яшаш, дўстлар даврасида бўлиш энг катта бахт саналади.
 
 “Мана шундай нарсалар майда кўрингани билан инсонга ҳақиқий бахтни туҳфа этувчи омиллар саналади. Бахтли бўлишга доим ҳаракат қилинг ва бунга эришинг”, деб қўшимча қилди Нурсултон Назарбоев.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Бахт ўзи нима? 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!