...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия президенти энг кекса аёлни 117 ёш билан табриклаб, хат юборди


10:43, 30.11.2016 Олам
 1 739

Маҳаллий театрлардан бирида аёлнинг ҳаёти акс этган “Уч асрни кўрган аёл” номли спектакль намойиш этилди.

29 ноябрь куни жаҳондаги энг кекса инсон ҳисобланувчи италиялик Эмма Морано ўзининг 117 ёшини нишонлади. Бу ҳақда Италиянинг ANSA агентлиги хабар бермоқда.
 
Эмма Морано 1899 йилда Италиянинг Верчелли провинциясида туғилган. Вербания шаҳри ҳукумати аёлнинг туғилган куни муносабати билан тантанали байрам уюштирди.
 
Маҳаллий театрлардан бирида унинг ҳаёти акс этган “Уч асрни кўрган аёл” деб номланган спектакль намойиш этилди.
 
Агентлик вакиллари аёлнинг узоқ умр кўриш сирини аниқлашга уринишди. Маълум бўлишича, Эмма Морано 20 ёшидан буён шифокорларнинг тавсияси билан кунига пиширилган ва хом 3 та тухум, озгина гўшт, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиб келади.
 
Италия республикаси президенти Серхио Маттарелла Эмма Моранога табрик хати ҳам йўллади. “Мен сизни 117 ёшингиз билан чин қалбимдан табриклашдан мамнунман. Ўтган йилнинг май ойида сайёрамизнинг энг кекса кишиси сифатида тан олинганингиз бизга фахр бағишлайди. Бутун Италия халқи номидан сизга соғлиқ ва энг яхши тилакларни билдириб қоламан”, дейилган президент юборган мактубда.
Дурдона Расулова
 

Теглар:Италия Эмма Морано Энг кекса аёл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!