...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги исёнда неча нафар ҳарбий иштирок этгани маълум бўлди


16:53, 27.07.2016 Олам
 5 033

Туркияда ҳарбий тўнтаришда мамлакат армиясининг 1.5 фоизи иштирок этган.

Туркия қуролли кучлари мамлакатда бўлган исёнда неча нафар ҳарбий иштирок этгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра,  мамлакат армиясининг 1.5 фоизи яъни 8651 ҳарбий давлатга қарши исёнда қатнашган. Бу ҳақда “Dailysabah” ёзмоқда
 
Давлат тўнтариши пайтида исёнчилар 3та кема, 74 та танк, 246та БТР ва 3992та ўқотар қурол ишлатишган. Шунингдек, 35 та самолёт ва 37та вертолёт ҳаркатланган. 
 
Туркия армияси аскарларнинг сони бўйича НАТОда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни Туркияда ҳарбийлар давлатга қарши тўнтариш амалга оширишди. Унда 200га яқин одам ҳалок бўлди.  1400 нафардан ортиқ одам эса жароҳатланди. Давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!