Суриядаги шаҳарда бўлган портлаш Туркия ҳудудида ҳам сезилди ва икки киши жароҳат олди.
Мазкур шаҳар Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган. Шаҳар ИШИД террористик ташкилотига қарши курашувчи курдлар гуруҳи назорати остидадир.
Нашрнинг ёзишича, портлаш Туркиянинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Нусайбинда ҳам сезилган. Ал-Қамишли билан чегара бўлган бу шаҳарда ҳам икки киши жароҳат олди. Бунга портлаш зарби натижасида дераза ойналарининг синиши сабаб бўлган.