...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британияда уч ғилдиракли электрокар яратилди


16:10, 27.07.2016 Технология
 2 184

Янги автомобиль қувватсиз 240 километргача бўлган масофани босиб ўтади.

“Ҳақиқий британча дизайн, технология ва техника – уларнинг сифати 1909 йилдан буён энг юқори даражада туради. Буларнинг барчаси Morgan Motor Company ва Selfridges дўконлар тармоғи томонидан тақдим этилган EV3 ҳақида. Янги уч ғилдиракли автомобиль ўзида услуб, ҳашамат ва технологияни мужассам этган”, дейди янги, ўзига хос машина яратган Жон Уеллс. Бу ҳақда “Mega News” ёзмоқда
 
Ушбу оригинал электрокарнинг энг юқори тезлиги соатига 145 километрни ташкил этади. EV3 қувват олмасдан 240 километргача бўлган масофани босиб ўтади. Унинг баҳоси 69 000 АҚШ долларига тенг. Электрокар 62 от кучига эга бўлган двигателдан қувват олади. Машина литий батареяга эга.
 
Маълумотларга қараганда, EV3 2016 йилнинг тўртинчи чорагида  ишлаб чиқарила бошланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Morgan Motor Company EV3 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!