...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги давлат тўнтариши: 15 июль воқеаларига бир йил тўлади


13:40, 13.07.2017 Олам
 2 140

Суд террорчиларга нисбатан қарор чиқараётганда шафқат қилмади, аксинча, шафқат қилса, ўзимизни айбдор санардик.

2016 йилнинг 15 июль санаси. Бу кунни Туркия халқи ёдидан ўчирмаслиги, ўша мудҳиш воқеалар етим қолган болалар нигоҳларида, Ватан учун жон фидо этганлар дод-фарёдларида яшайди. 2016 йилнинг 15 июль куни Туркияда мамлакат ҳарбийлари томонидан амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари мавжуд тизимни ағдаришга бўлган ҳаракат сифатида эътироф этилди. Ҳарбийлар ҳукуматга тегишли бўлган қурол-аслаҳалар, ҳарбий автомобиллар, танклар, вертолётлар, самолётлар ва бошқалар орқали давлатнинг ўзига, тинч аҳолига қарши чиқдилар, одамларга қарат ўт очдилар.


 
Жорий йилнинг 11-17 июль кунлари Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрида 2016 йилнинг 15 июль куни бўлиб ўтган воқеаларга бир йил тўлиши муносабати билан йирик медиа-тур ташкил этилди. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан 100 га яқин журналистлар иштирок этмоқда. Айни дамда Ўзбекистонда энг кўзга кўринган “Qalampir.uz”, “Kun.uz” ва бошқа сайтлар ходимлари ушбу медиа-турда иштирок этмоқда.
 
Маълумки, қўпорувчилик ҳаракати Истанбул шаҳрининг марказида, Осиё ва Европани боғлаб турувчи бўғоз кўпригида, Анқаранинг Қизилой майдонида бўлиб ўтди.
 
Жиноятчилар Миллий парламент ва президент саройига бомба ташладилар.
 
Исённинг бошидан Туркия қуролли кучларининг асосий қисми ва бир қатор қўмондонлар давлат тўнтаришига қарши туришди. Ҳаво кучлари, жандармерия ва танк бўлинмаларининг бир қисмигина зўравонлик ҳаракатини амалга оширди. Полиция ва прокурорлар зудлик билан исённи бостириш учун керакли чора-тадбирларни кўрди.


 
Энг асосийси, халқ исённи бостирган муҳим куч бўлиб хизмат қилди. Улар Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга ва унинг видеомурожаатига ишонган ҳолда тарихий бирдамлик кўрсатиб, кўчаларга чиқдилар ва намойиш ўтказдилар. Одамлар танклар қаршисида мардонавор туришди ва демократик ҳуқуқларини талаб қилишди.


 
Террорчилар давлат телеканалларини (TRT)ни эгаллаб, ўз хабарларини етказишга уринишди ва хусусий оммавий ахборот воситаларига бостириб киришди. Исёнчиларнинг ОАВ устидан назорати узоққа чўзилмади.
 
Ўзбекистон ОАВлари вакиллари иштирок этаётган медиа-турнинг расмий учрашувларига 12 июлдан старт берилди. Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бошқармасида Адлия вазири Бакир Бўздоғ билан учрашув ўтзилди. Бакир Бўздоғ сўзга чиқар экан, 15 июль воқеаларини чуқур қайғу билан эслашини айтади:
 

 
“Туркия парламенти биносига бомба ташланган вақтда, мен парламентдаги мажлисда иштирок этаётган эдим. Террорчилар икки марта парламент биносига бомба улоқтирдилар. Бомбалар мен турган жойдан 15-20 метр нарироққа тушмаганида, балки бугун сиз билан кўришмаётган бўлармидик. Тўнтаришга уринишларни бостиришда халқ энг катта куч бўлди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш учун майдонларга чиқиш, террорчиларга қарши туриш кераклигини айтди ва халқ ўз бирдамлигини намойиш этди.
 
Суд террорчиларга нисбатан қарор чиқараётганда шафқат қилмади, аксинча, шафқат қилса, ўзимизни айбдор санардик.
 
Тергов ва суриштирувларимиз натижаси шуни кўрсатдики, 15 июль тўнтаришлари ортида айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган ФЕТО террорчилик гуруҳи, хусусан, гуруҳ раҳбари Фатхуллоҳ Гулен бош-қош бўлган. Биз бир неча бор Оқ уйдан Фатхуллоҳ Гуленни Туркияга қайтаришларини сўрадик, аммо ҳеч натижа бўлмади”.
 
Туркияда 15 июль – Миллий ирода зафари куни деб эълон қилинган. Бир неча кундан сўнг 15 июль воқеаларига бир йил тўлади. Тўнтаришларда демократияни ёқлаб, террорчиларга қарши чиққан миллионлаб кишилардан 250 нафар бегуноҳ инсон вафот этди. 373 нафар болалар отасиз, онасиз қолди
 
Фото: Шерзод Икрамутдинов

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!