Карловнинг жасади махсус рейс билан “Внукова” аэропортига олиб келинди.
Элчининг тобутини Россия Ташқи ишлар вазири Лавров ҳамда Туркия Ташқи ишлар вазири Чавушўғлу, марҳумнинг онаси ва беваси кутиб олишди.
Ташқи ишлар вазирлари ҳамда марҳумнинг яқинлари самолёт бортига кўтарилиб, Россия байроғи ёпилган тобутни қизил гиламга олиб тушишди.
Сўнг, Карловнинг жасади Москвага олиб кетилди. Ҳозирча, Каловнинг дафн маросими қачон бўлиб ўтиши ҳақида бирор маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Карлов 19 декабрь куни, “Россия туркияликлар нигоҳида” фотокўргазмасининг очилиш маросимида 22 ёшли полиция ходими томонидан отиб ўлдирилганди.
Россия президенти Владимир Путин унинг ўлимини “Россия ва Туркия муносабатларига қарши уюштирилган фитна” деб баҳолади.