Барбарос Шансал Туркиядаги оммавий ҳибсга олиш ишлари ва коррупция авж олганини учун ҳукуматни танқид қилган.
Модельер ва дизайнернинг қўлга олинишига Янги йил арафасида ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган видеоси сабаб бўлди. Янги йил табриги сифатида намоён бўлган видеода Шансал Туркиядаги оммавий ҳибсга олиш ишлари ва коррупция авж олганини учун ҳукуматни танқид қилган.
Видео интернет тармоғига жойланган вақтда Шансал Кипрда эди. Буни ўша видеода ўзи тасдиқлаган. Истанбулнинг сўрови билан уни қайтариб Туркияга жўнатиб юборишди.
Хабар қилинишича, модельерни аэропортда уни ўлдиришни хоҳлаб турган одамлар гуруҳи кутиб турган. Ғазаб отига минган фуқароларни полиция тўхтатиб қолган. Шансал эса ҳибсга олинган.
Айтилишича, Шансал видеони интернетга Истанбулдаги теракт содир бўлишидан ярим соат аввал жойлаган. Ҳукуматнинг тахмин қилишича, дизайнер теракт содир этилишидан хабардор бўлган.
Қуйида Барбарос Шансалнинг можарога сабаб бўлган Янги йил табригини томоша қилишингиз мумкин.