Партия аъзоси ўз иш жойида отиб ташланган. Жиноятчилар қидирувда.
Туркияда жангарилар сиёсий партиянинг ўнг қанот аъзосини ўлдириб кетди.
Воқеа Диёрбакир провинциясининг Дижле шаҳрида 10 октябрь куни содир бўлди. Жангарилар туман партия раҳбарини ўз ишхонасида отиб кетган.
Адолат ва тараққиёт партиясининг ҳудудий бўлими раҳбари Курдистон Ишчилар партияси жангарилари томонидан отилган. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
Бу иш бўйича текширув ва жиноятчиларни қидирув ишлари бошлаб юборилган.
Курдистон Ишчилар партияси Курдистон озодлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳукуматига қарши 1984 йилдан буён қуролли қаршилик кўрсатиб келади. 2013 йил тарафлар тинчлик ва қуролли тўқнашувни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Бироқ 2015 йил июль ойида қуролли ҳаракат яна авж олган эди.

Мухторбек Абдуллаев