Аввалроқ, бутун дунё бўйлаб Galaxy Note 7 смартфонлари сотувини тўхтатган Samsung компанияси бугун бундай турдаги телефонларнинг ишлаб чиқарилишини ҳам тўхтатди.
Компания Galaxy Note 7 смартфонларини эндигина сотиб олган кишиларни вақтинчалик улардан фойдаланмай туришга чақирди. Айни вақтда компания телефонларнинг носозлигини текшириб чиқиш ишларини бошлаган.
Корея Республикаси ҳукумати кўп сонли шикоятлардан сўнг ускуналарнинг хавфсизлик даражасини ўрганиш мақсадида суриштирув ишларини бошлади.
Аввал хабар берганимиздек, Galaxy Note 7 телефонларида ёнғин чиқиш ва ҳатто, портлаш хавфи ҳам мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар томонидан кетма-кет шикоятлар билдирилган. Кейинчалик компания вакиллари қувватлагич қисмидаги носозликни бартараф қилишганди, бироқ бугунга келиб смартфонлар таъмирлашдан кейин ҳам ёниб кетиши мумкинлиги маълум бўлди.