...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда давлат тўнтаришига уринган қўзғолончилар иши бўйича суд жараёни бошланди


18:24, 01.08.2017 Олам
 2 340

Туркиядаги ҳарбий тўнтариш вақтида Акинжи ҳарбий ҳаво базасини босиб олишда айбланган 486 нафар гумондор шахс устидан Анқарада суд жараёни бошланган.

2016 йилнинг 15 июль куни Туркия армиясидаги бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакат ҳокимиятини қўлга олишга бўлган уринишларни амалга оширгани ҳамда 16 июлга ўтар кечаси туни билан давом этган исён кун ярмига келиб бостирилгани ҳақида хабар беган эдик.
 
Асосий ҳарбий ҳаракатлар Анқара ва Истанбулда кечган, ҳарбий ҳаракатларда тинч аҳолининг 240дан ортиқ турк фуқароси ҳалок бўлган. Қўзғалон бостирилгач, ушбу ҳаракатга алоқадор бўлган 50 мингдан ортиқ шахс ва 140 мингдан ортиқ давлат хизматчиси қўлга олинди.
 
Туркиядаги ҳарбий тўнтариш вақтида Акинжи ҳарбий ҳаво базасини босиб олишда айбланган 486 нафар одам устидан Анқарада суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Акинжи базаси қўзғолончиларнинг марказий идораси вазифасини бажарган ва базадаги қирувчи самолёт ва вертолётлардан Туркия Республикаси Парламенти биноси ҳамда бошқа стратегик аҳамиятга эга бўлган объектларга ҳаводан ҳужум қилинган.
 
Ушбу жараёнда асосий айбланувчи Фатхулла Гулен эканлиги таъкидланган.
 
У ва унинг 44 нафар тарафдорлари прокуратура томонидан талаб қилинаётган умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинади.
 
Ушбу жиноий иш юзасидан 461 нафар одам қўлга олиниб, 18 нафари очиқ терговда ва 7 нафар айбланувчи қидирувда эканлиги айтилмоқда.
 
Ушбу ҳарбий тўнтариш ортида АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилиб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен тургани ва унинг бошчилигидаги террорчилик гуруҳлари томонидан ташкил этилган мактабларнинг асл мақсадини илк бора англаб етган мамлакат – Ўзбекистон эканлигини тан олинган. Бу сингари мактаблар Қозоғистон ва Россияда ёпилган, бироқ Қирғизистон ва дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатида фаолият олиб бормоқда.
 
Туркия мустақиллигини сақлаб қолиш учун, бузғунчи кучларга қарши чиққанлар ҳақида сўз борган “Миллий ирода зафари” китоби Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Адолат ва тараққиёт партияси ташаббуси билан чоп этилган.
 
Туркия ҳукумати АҚШдан Гуленнинг экстрадициясини талаб қилиб мурожаат йўллаган, аммо ханузгача тайинли жавоб берилмаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Фатхулла Гулен Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!