Ҳарбий базанинг тантанали очилиш маросими бугун Хитой халқ озодлик армияси ташкил этилганлигининг 90 йиллигига бағишлаб ташкил этилди.
Ҳарбий базанинг тантанали очилиш маросими бугун Хитой халқ озодлик армияси ташкил этилганлигининг 90 йиллигига бағишлаб ташкил этилди.
Тантанали маросимда Хитой Ҳарбий денгиз флоти қўмондони Тянь Чжкн ва Жибути мудофаа вазири иштирок этди.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу ҳарбий база Хитойнинг халқаро гуманитар миссияси доирасидаги мажбуриятларини амалга оширишда фойдаланилади.
Хитой Жибутидаги базага 10 минг нафар ҳарбий хизматчини жойлаштириши мумкин.
Маълумот учун, Жибути шарқий Африка ҳудудида Аден бўғози ва Қизил денгиз соҳилида жойлашган. Мамлакат ҳудудида АҚШ, Япония ва Франция ҳарбий объектлари жойлашган.