...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва вилоят судида отишма содир бўлди


16:51, 01.08.2017 Олам
 3 166

“ГТА жиноий гуруҳи” номини олган жиноий тўда 17 та қотиллик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича айбланмоқда.

Москва вилоят судида отишма содир бўлгани ва унда жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабар берилмоқда.

Судда “ГТА  жиноий гуруҳи” номини олган уюшган гуруҳ устидан жиноий иш кўрилаётган вақтда суд биносида 20 дан ортиқ ўт очилгани ҳақида айтилган.
 
Отишма нима сабабдан содир бўлгани ҳақида хабар берилмаган.
 
Ушбу жиноий гуруҳ устидан 2016 йилда иш очилган ва 1 август куни навбатдаги суд мажлиси ўтказилиши белгиланган. Соат 13.00га яқин ўқ овозлари эшитилган.
 
Маълумотларга кўра, жиноий тўда 17 та қотиллик ва бошқа турдаги жиноятлар бўйича айбланмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Москва суди Россия ГТА бандаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!