ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти) раҳбарининг исми шу ҳарфлар билан бошланади.
Туркиянинг Хавфсизлик бўйича бош бошқармаси 2014 йилдан кейин чиқарилган хусусий ва давлат автомобилларидаги FG ҳарфлар бирикмасини муомаладан чиқариб ташламоқда.
15 июлда Туркияда амалга оширилган давлатга қарши исёндан сўнг, олиб борилган тергов натижасида ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти)га алоқадор кишиларда бир АҚШ доллари купюраси топилган. Улардаги рақамлар ва ҳарфларнинг кетма-кетлиги Гулен тарафдорларининг иерархияси ҳақида гувоҳлик беради.
Туркияда 15 июлда бўлган давлат тўнтаришига ҳаракат натижасида 242 киши ҳалок бўлди, икки мингга яқин одам жароҳатланди. Ҳукумат исёнда ФЕТОни айблаб келмоқда.