Аввалига, Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқ орқали Хитойга янги фильмнинг суратга олиш ишлари учун жўнаб кетаётганини айтган эди, бироқ...
Маълумотларга қараганда, куни кеча актриса қаллиғи билан Хитойнинг Гуанжо шаҳрига жўнаб кетган. Актриса саёҳат давомидаги суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали омма эътиборига ҳавола этиб бормоқда.
Аввалига, Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқ орқали Хитойга янги фильмнинг суратга олиш ишлари учун жўнаб кетаётганини айтган эди. Бироқ актрисанинг тармоққа жойлаштираётган суратлари орасида тасвирга олиш майдончасини англатадиганлари йўқ. Либослар дўкони, ресторан, кўнгилочар жойлар, ҳатто, тасвирий санъатга алоқадор дўконларда тушилган суратлар орасида янги фильмга алоқадорини топа олмадик. Балки тўй олдидан саёҳатга отланган икки ёш эл орасида тарқалиши эҳтимолдан ҳоли бўлмаган миш-мишларга шу йўл билан барҳам бермоқчи бўлишгандир. Яна ким билади дейсиз...