Туркия яқин вақт ичида автомобиль ишлаб чиқарувчи йирик саноат марказига айланади.
Хусусий телеканаллардан бирига берган интервьюсида Вазир ҳукуматнинг асосий мақсади ишсизликни бир маромда ушлаб туриш ҳамда 2017 йилнинг охирига қадар инфляция даражасини камайтиришдан иборат эканлигини таъкидлаган.
Мамлакат автомобиль саноатининг истиқболи борасида Иқтисодиёт вазири бу соҳада илгарилаш мавжудлиги, вақти келганда жамоатчилик маълумотлардан хабар топиши ҳақида айтиб ўтган. Туркиянинг яқин вақт ичида автомобиль ишлаб чиқарувчи йирик саноат маркази бўлишини таъкидлаган.
Вазир Зейбекчи қайси автомобиль компаниялари Туркияда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкинлиги ҳақида маълумот бермаган.
Бундан ташқари, Европа қитъасида заҳарланган тухумлар билан боғлиқ инқирознинг юзага келиши Туркия учун имкониятлар очиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Аввалроқ, Европа комиссияси фипронил моддаси билан заҳарланган тухум маҳсулотлари 15 та мамлакатда аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.