...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда “Троя йили”! Бу нима дегани?


12:25, 14.03.2018 Олам
 3 619

Мамлакатда ва хорижий давлатларда маданий, спорт ва сайёҳлик маросимлари ўтказилиши режалаштирилган

Троя шаҳри қолдиқлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилганининг 20 йиллиги муносабати билан Туркияда 2018 йил “Троя йили” деб эълон қилинди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Троянинг қолдиқлари Туркиянинг шимоли-ғарбий қисмида, Чаноққалъа шаҳри жанубидан 30 километрда жойлашган.


 
Гомернинг “Илиада” ва “Одиссей” достонларида айтиб ўтилган Чаноққалъа вилояти чегарасида жойлашган “Ҳисортепа” деб аталувчи Троя ҳудуди 1871 йили немис археологи Гейнрих Шлайман бошчилигида ташкил этилган қазиш ишларида кашф этилган. Троя қадимий шаҳри бу ҳудудда учрайдиган 9 иншоотнинг 3000 йилдан ортиқ тарихга эга эканлиги ва Анадўлу, Эгей ва Болқон тамаддунларини боғлаб туриши жиҳатидан дунёнинг энг аҳамиятли қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади ва 1998 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.
 
Қадимда Hellespontos ва Dardanel деб аталган Чаноққалъанинг тарихи милоддан аввалги 8500 йилларга бориб тақалади. Унинг турли ҳудудларида мис, бронза ва темир даврларига оид масканлар ҳамда топилмаларни кўриш мумкин. Бронза даврининг бошидан то бугунги кунга қадар истиқомат маркази ҳисобланадиган Чаноққалъа Онадўлу билан Европа ҳамда Оқ денгиз билан Қора денгизни боғлаб турувчи икки ўтиш ҳудудидан бири саналади. Мазкур ҳудуд Рим ва Византия империялари даврларида ўзининг портлари билан муҳим нуқта ҳисобланган.
 
Жорий йилга мазкур кўҳна шаҳар номи берилгани муносабати билан мамлакатда ва хорижий давлатларда маданий, спорт ва сайёҳлик маросимлари ўтказилиши режалаштирилган.

Теглар:Туркия Троя йили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!