Туркия ва Сурия чегарасида қурилажак девор узунлиги 911 кмни ташкил этади.
Туркия ва Сурия ўртасидаги чегарада бетон девор қурилиши 2017 йилнинг биринчи ярмида якунланади, дея хабар бермоқда “Trend.az” агентлиги. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Фикри Ишик ОАВга маълум қилган.
Вазирнинг сўзларига қараганда, шу вақтгача чегара деворининг 270 километрлик қисми қуриб битказилган. Айни пайтда режада қолган 520 км узунликдаги деворнинг 200 км қисмини кўтариш ишлари бошланди.
Чегаранинг 85 км масофадаги қисми Тигр ва Евфрат денгизи ҳудудига тўғри келади. Бу масофа учун бошқа ечим топилиши кутилмоқда, дейилади Туркия мудофаа вазири берган хабарда.
Туркия Сурия билан чегара ҳудудга девор қуриш ишларини 2014 йилда бошлаган. Мазкур чегара деворининг узунлиги 911 кмни ташкил этиши кўзда тутилган. Девор қуриш контрабанда ва ноқонуний миграцияга қарши кураш мақсадида амалга оширилмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, Суриядаги келишмовчиликлар бошлангандан буён Туркияга 3 миллиондан ортиқ қочоқ кириб келган.

Дурдона Расулова