Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқ ҳарбий кучларига қарши курашда ғалабага ишонмоқда.
ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўз жангариларини Мосул шаҳрини “ушлаб қолиш”га чақирди. Хабарингиз бор, Ироқ ҳарбийлари Мосул шаҳрини қайтариб олиш ҳаракатини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Абу Бакр ал-Бағдодий 17 октябрдан буён биринчи марта Мосул шаҳрини мустаҳкам эгаллаб олиш бўйича мурожаат йўллаган, дея хабар бермоқда Франциянинг “tv5monde.com” сайти. Мурожаатда ал-Бағдодий ўз тарафдорларини Мосулни тарк этмасликка чақирган. ИШИД етакчиси ғалабага ишонч билдирган ва тарафдорларини Туркияга ҳужум уюштиришга чақирди.
Мосул Ироқнинг йирик шаҳарларидан ҳисобланади. Шаҳар аҳолиси 1,3 миллион кишини ташкил этади. Бу шаҳар 2 йилдирки ИШИД назорати остида қолмоқда.
Айни дамда Мосул шаҳридаги жангарилар сони 6 мингдан ортиқни ташкил этади. Аввалроқ, Мосулдаги жангариларга ёрдам бериш учун Суриянинг Ракка шаҳридан юзлаб қуролли босқинчилар келганди.
17 октябрда Мосулни террорчилардан халос этиш операцияси бошланганди. 31 октябрь куни Ироқ махсус армияси Мосулга шарқдан кириб борди, 1 ноябрь куни эса ҳарбийлар шимол тарафдан ҳужумни бошлади. Ҳукумат кучлари шаҳар маркази томон ҳаракатланишмоқда.

Дурдона Расулова