ИШИД жангарилари Туркия ва Мосулдаги коалиция кучларига таҳдид тасвирланган видеони эълон қилди. Бу террорчилар раҳбарининг 2016 йилда қилган биринчи мурожаати бўлди.
Хабарда айтилишича, ИШИД бошлиғининг мурожаатида Мосул аҳолиси ва шаҳарда ҳарбий ҳаракат олиб бораётган коалиция иштирокчиларига ҳамда ИШИД атрофида бирлашган Ниневия провинциясига таҳдид акс этган.
Террорчиларнинг бу мурожаати, нафақат Ироқнинг шимолий қисмини озод қилиш ҳаракати бошланганидан, балки шу йил бошидан бери энг биринчиси саналади.
Сўнгги ойларда ал-Бағдодийнинг жойлашган ўрни ҳақида турли фикрлар мавжуд.
Айрим маълумотларга кўра, ал-Бағдодий оғир жароҳатлангани сабаб оламдан ўтган. Бошқа манбааларда эса у Мосулда яширингани айтилган.
Учинчи тахминга кўра, террорчилар раҳбари Ироқ шимолини тарк этиб, жангарилар ўзларининг пойтахти деб ҳисоблайдиган Ракка шаҳрига қочиб кетишга улгурган.