Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафот этгани муносабати билан унинг беваси Татьяна Каримова ва Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевга ҳамдардлик мактубини йўллади.
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевга ҳамдардлик мактубларини йўллади.
Ўзбекистон Президенти Каримов жаноби олийларининг вафот этганлари мени чуқур қайғуга солди. Сиз хоним олияларига, оилангизнинг жами аъзоларига ва ўзбек халқига ўзим ва халқим номидан чуқур таъзия изҳор қиламан.
Бутун ҳаётини ўзбек халқининг ва давлатининг боқийлигига ва тараққиётига атаган жаноб Каримов намунавий бошқарувчилик сифатлари орқали сўнгги чорак асрда Ўзбекистонни ўз минтақаси ва дунёда муҳим давлат мақомига келтириб, доно раҳнамолигида давлатга тинчлик, фаровонлик ва барқарорлик тақдим этди.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бора чуқур таъзия изҳор қилиб, марҳум қардошим жаноб Каримовга буюк Оллоҳдан раҳмат, орқасида қолган сиз суюкли дўстларимизга эса сабр тилаб қоламан.
Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Ислом Каримовнинг вафот этгани мени чуқур қайғуга солди. Сиз зоти олийларига, ўзбек халқига ва жаноб Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оиласига ўз номим ва халқим номидан чуқур таъзия изҳор қиламан.
Ўзбекистон жаноб Каримовнинг кучли пешқадамлигида сўнгги чорак асрда муваффақиятли тараққий этиб, ўз минтақасида ва дунёда муҳим давлат позициясини эгаллади. Туркия тарихий дўсти ва қардоши бўлган Ўзбекистон билан алоқаларини ҳар соҳада ривожлантиришга катта аҳамият беради. Ўзбекистон билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро платформалардаги ҳамкорлигимизни халқларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган шаклда ва ўзаро ишонч асосида ривожлантиришда давом этишимизга чин қалбдан ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир маротаба таъзия изҳор қилиб, Сиз жаноби олийларига ва қардош Ўзбек халқига ўзим ва халқим номидан омонлик, фаровонлик тилаб қоламан.