Террорчилик ташкилоти ФЕТОнинг раҳбарларидан бири Адил Оксюз Германияда эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.
Туркия ҳукумати Германия ташқи ишлар вазирлигидан маълумотларни ҳар томонлама ўрганиб, террорчи жойи аниқланганда унинг ҳибсга олиниши ва экстрадиция қилинишини талаб қилган.
Оксюз Туркия ҳарбийлари орасидан бўлган ФЕТО тарафдорларининг йўлбошчиси ҳисобланиб, у Туркияда 2016 йил 15 июлда содир этилган давлат тўнтариши ташкилотчиларидан бири эканлиги айтилган.
Германия ташқи ишлар вазирлиги Адил Оксюзнинг Германияда эканлиги ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини билдирган.
Германиядаги турк диаспораси вакиллари террорчи ҳақидаги маълумотларнинг Туркия ҳукуматига етказилишида асосий ўрин тутади. Маълумотларга қараганда, Баден-Вюртемберг федерал ери раҳбарияти Оксюзга вақтинчалик ушбу ҳудудда яшашга рухсат берган.
Германияда сиёсий бошпана бериш масалалари билан Миграция ва қочқинлар ишлари бўйича федерал бошқарма шуғулланади. Халқаро келишувларга асосан Германия ҳукумати сиёсий бошпана сўраган шахслар ҳақида маълумот бериши таъқиқланган.