2018 йилги тадбир давомида озарбайжонлик композитор Кара Караевнинг 100 йиллик юбилейи, қозоқ адиби Мағжан Жумабоевнинг 125 йиллик ҳамда Чингиз Айтматовнинг 90 йиллик юбилейи нишонланиши ҳам белгиланди.
Аҳмад Ҳожи Яссавий халқаро университети маданият саройида Турксой халқаро ташкилотининг XXXV йиғилиш ҳам ўтказилди ва унда навбатдаги тадбир 2018 йилда Туркияда ўтказилишига келишиб олинди.
2018 йилги тадбир давомида озарбайжонлик композитор Кара Караевнинг 100 йиллик юбилейи, қозоқ адиби Мағжан Жумабоевнинг 125 йиллик ҳамда Чингиз Айтматовнинг 90 йиллик юбилейи нишонланиши ҳам белгиланди.
Чимкентдаги тадбирлар давомида Қозоғистон Республикаси Маданият вазири Дусан Касеинов 2018-2020 йилларда ҳам Турксой халқаро маданият ташкилоти бош котиби лавозимида ишлаши, ташкилот аъзолари томонидан бир овозда маъқулланди.
Тантанали ёпилиш маросими ҳам катта байрамга айланиб кетди, жумладан унда –Жалол Аббасов (Озарбайжон), Комрон Отабеков, Роза Ражабова (Ўзбекистон), Кылыч Эдик (Қирғизистон), Есминара Мустафаева (Қрим), Юнико Ширижик (Тува), Ольга Спиридонова (Ёқутистон), Загир Зайнетдинов ва Зилия Бахтиева (Бошқирдистон), Айдар Сулейманов (Татаристон), Ферал Башер (Туркия), Зулейҳо Какаева (Туркманистон) ўзларининг ижодлари билан йиғилганларни хушнуд қилишди.
Тадбирнинг махсус рамзи Туркиянинг шимолида жойлашган Кастамон шаҳри губернатори Яшар Карадениз ва Кастамон мэри Тахсин Бабашга топширилди.
Турксой халқаро маданият ташкилоти Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 1992 йилда Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон давлатлари маданият вакилларининг ўзаро келишувига мувофиқ 1993 йил 12 июлда ташкил топган. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган.