...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркистонда мудҳиш ЙТҲ. Уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди


17:17, 05.11.2018 Олам
 6 332

ЙТҲда енгил автомобиль ва юк машинаси тўқнашган.

Бугун, 5 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида беш киш ҳалок бўлди бир киши шифохонага ётқизилди.
 
Вилоятнинг Шордара туманида юк машинаси ва енгил автомобиль тўқнашув содир этган. Туркистон вилояти Ички ишлар департаменти берган маълумотга кўра, МАЗ юк автомобили ҳайдовчиси йўлда югуриб кетаётган отни босиб кетган, сўнг қарама-қарши тарафга чиқиб, Lexus русумли автомобиль билан тўқнашган.
 
ЙТҲ натижасида олмалиқлик Lexus ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси олган жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Уларнинг бири Шордара туманида яшаган, қолган уч нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Lexus автомобилининг яна бир йўловчиси, Россия фуқароси оғир жароҳатлар билан туман шифохонасига ётқизилган.


 
Полиция “йўл ҳаракати ёки транспорт воситасидан фойдаланиш қоидасини бузганлик” моддаси билан тергов ҳаракатларини бошлаган. Маълум бўлишича, экспертиза текшируви ҳам ўтказилади.
 
Қизилўрда вилоятида яшовчи юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган. Таъкидланишича, полиция отнинг эгасини аниқлаш ҳаракатларини ҳам бошлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркистон вилояти ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!