Айни вақтда мутахассислар воқеа устида текширув олиб бормоқда.
25 декабрь куни саот 05:20 да Сочидан Сурияга отланган самолёт парвоздан бир неча дақиқа ўтганида радарлардан йўқолиб қолиб, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 самолёти Қора денгиз тубига ғарқ бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан Россияда 26 декабрь умумхалқ мотам куни, деб эълон қилинди.
Россия ҳукумати ушбу авиаҳалокат террористик ҳужумдан ҳоли экани, ҳалокатга техник муаммо сабаб бўлгани ҳақида расмий баёнот берди.
Россия Транспорт вазири Максим Соколковнинг сўзларига кўра, авиаҳалокатда теракт белгилари кўринмаяпти. Самолётнинг қулашига техник муаммолар ёки бошқаришда йўл қўйилган хатолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Айни вақтда мутахассислар воқе устида текширув олиб бормоқда.
Максим Соколков, шунингдек, Ту-154 самолётининг ҳалокатидан сўнг аэропотларда қўшимча чора-тадбирлар кўрилмаётганини айтиб ўтган. Бу ҳолатни Россия Федерациясининг ҳаво кодекси талаблари етарли даражада қатъий экани билан изоҳлади.
Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ту-154 самолётининг учувчиси баландлик ҳақида маълумот беришда жиддий техник муаммога учраганини маълум қилди. Бу ҳам ҳалокатга олиб борган сабаблардан бири бўлиши мумкин.