...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилни “China shashlik” билан қарши олинг


15:48, 26.12.2016 Реклама
 6 012

Пойтахтимизнинг Ганга даҳасида очилган “China shashlik” кафеси кўнгли кабобни тусаганлар учун энг тўғри манзил.

Реклама

Янги йил дастурхонини кабобсиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ уни тайёрлашга келганда, эринчоқлик қиламиз. Дўконда кабобга мос гўштни олиш, қўни-қўшнини овора қилиб қўра топиш, охирги дақиқаларда кўмир қидириш – ортиқча иш бўлиб, байрамона кайфиятимизни бузиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Биз сизга бунинг осон йўлини тавсия этамиз. Пойтахтимизнинг Ганга даҳасида очилган “China shashlik” кафеси кўнгли кабобни тусаганлар учун энг тўғри манзил.

Бу ердан анъанавий кабоблардан фарқли ўлароқ, аччиқ, турли зираворлар билан маринадланган гўштлардан тайёрланадиган 10 хил турдаги кабобларни топишингиз мумкин. Мол, қўй, товуқ ёки балиқ гўшти дейсизми, ҳатто, ўрдак гўштидан тайёрланадиган кабобларни ҳам айнан шу манзилдан топасиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, “China shashlik”да тайёрланадиган кабоблар анъанавийларидан метал сихга эмас, балки ёғочдан тайёрланган махсус тайёқчаларга терилиши билан ажралиб туради. Кабобларнинг гўшти эса Хитой ошхонасидагидек махсус зираворлар билан маринадланади.



Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ҳам Хитой таомларига бўлган талаб ортиб бормоқда. “China shashlik”да тайёрланаётган хитойча услубдаги кабоблар эса нафақат Хитой таомлари шинавандаларига, балки бошқа хўрандаларга ҳам манзур келиши тайин.

“China shashlik” маъмурияти тавсия этаётган кабоблар сифатининг юқорилиги, таъмининг узоқ вақт ёдда қолиши билан аҳамиятга молик. Кафега куннинг исталган вақти оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз билан келишингиз, тайёр ёки ярим тайёр кабобларни уйга олиб келиб беришлари учун буюртма беришингиз ҳам мумкин.

“China shashlik” ҳозирча пойтахт Тошкентнинг фақатгина Ганга даҳасида фаолият олиб бормоқда. Кириб келаётган 2017 йилда эса “China shashlik”ни пойтахтнинг бошқа ҳудудларидан ҳам топишингиз мумкин.



Ҳар қайси соҳада янгиликка қўл урилганда, унинг нусхасини тайёрлаб қўрмоқчи бўлганлар топилади. “China shashlik” хитойча кабобларни биринчилардан бўлиб бозорга олиб кирганига қарамай, унинг ҳам нусхасини тайёрлаб кўришга уринаётганлар учрамоқда. Бу эса “China shashlik” маъмуриятини ташвишга солаётгани йўқ. Аксинча, кафе фаолияти янада кенгайтирилиб, хитой-ўзбек ошхонаси уйғунлигидаги янги ноанъанавий таомлар хўрандаларга тақдим этилишига оз қолди.
 
Янги йил дастурхони учун “China shashlik” кабобларини +998933774477 телефон рақами орқали буюртма қилишингиз мумкин.

Гувоҳнома №007708

Теглар:China shashlik Кабоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!