...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа “донер-кабоб”га таъқиқ қўймоқчи


17:51, 02.12.2017 Олам
 4 811

Европарламент гўштга фосфат аралаштирилишига қарши.

Европада тез тайёрланувчи таомлардан бири бўлган машҳур донер-кабоб таъқиқланиш арафасида турибди.
 
Унинг таъқиқ остига тушишига асосий сабаб сифатида донер-кабоб таркибида фосфатларнинг борлигидир. Бу ҳақда Европа парламенти расмий веб сайтида хабар берилди.
 
Европа мамлакатлари ҳукуматлари ушбу масалани Европарламентда қўй гўшти, мол ва бузоқ гўштида фосфатларнинг қўлланилишига рухсат бериш тўғрисидаги таклифи кўтарилганида айтиб ўтганлар.
 
Европарламентнинг Соғлиқни сақлаш қўмитаси рухсат берувчи қонун лойиҳасига қарши чиқди. Тадқиқотларга кўра, фосфатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлади.
 
Жорий йилнинг 11-14 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Европарламент мажлисида таклиф қўлланадиган бўлса, рухсат берувчи қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилади. Унга донер-кабобни фосфатлардан холи қилиш бўйича ўзгартириш киритилгач, донер-кабоб сотиш ноқонуний ҳисобланади.
 
Маълумотларга кўра, гўштнинг сувли ва яроқли қилиб кўрсатиш учун фосфат қўлланилади. Ушбу турк таоми асосан Германияда таъқиқланиши мумкин.
 
Маҳаллий сотувчилар ҳукуматни донарни чиқариб юборишга уриниш ва туркияликлар бизнесини таъқиқлашга уринишда айбламоқда.
 
Айрим маълумотларга кўра, фосфат музлатилган гўштлар учун қўлланилиши айтилади, чунки у музлатилган гўшт ўз ҳолатини яхши сақлаб қолиши учун ишлатилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Донер-кабоб Европа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!