...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ту-154 самолёти йўловчиларининг жасади топилди


23:41, 28.12.2016 Олам
 5 058

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Ту-154 самолёти парвознинг учинчи дақиқасида радардан йўқолиб қолган.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига тегишли Ту-154 самолёти 25 декабрь куни Сочидан Сурияга парвозга отлангач, Қора денгизда ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳалокатдан сўнг қидирув-қутқарув ишлари бошлаб юборилганди.
 
Ҳозирги кунга қадар самолёт бортида бўлган 92 нафар йўловчидан фақат 15 нафарининг жасади топилди. Шунингдек, ҳалокат сабаб парчаланган самолётнинг 223 та бўлаклари топилган. Жасадлар эса Москва суд экспертизаси бюросига олиб келинган.
 
Воқеа содир бўлган жойда қидирув ишлари давом этмоқда. Унга ўнлаб қайиқ, вертолёт, шунингдек, учувчисиз қурилмалар ва сувости техникалари жалб этилган.
 
Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Ту-154 самолёти парвознинг учинчи дақиқасида радардан йўқолиб қолган.
 
Ҳалокатга самолёт двигателига бегона моддалар тушгани, сифатсиз ёқилғи қуйилгани, учувчининг хатоси ва техник муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
 
Ту-154 самолётининг ҳалокати сабабини “қора қути” аниқлаши керак. Улардан бири топилган ва Россия Мудофаа вазирлигига келтирилган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ту-154 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!