Ту-154 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифалари изоҳлар учун ёпиб қўйилди.
Ту-154 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганлар ижтимоий тармоқда шов-шувларга сабаб бўлди ва ҳар доим ҳам тўғри талқинда муҳокама қилинмаётгани кўзга ташланди. Ёқимсиз изоҳлардан ҳоли бўлиш мақсадида “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи раҳбарияти ҳалокат қурбонларининг саҳифаларидаги созламаларга ўзгартириш киритди.
Натижада фожиали ҳалокатга учраган самолётдаги йўловчиларнинг саҳифаларига изоҳ қолдириш имконияти йўқолди. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти вакилининг сўзларига кўра, керакли саҳифалар мавжуд маълумотларга кўра танланган. Бу каби ҳолатлар фойдаланувчининг саҳифасида ғайритабиий фаоллик юқори даражага кўтарилгани аниқланса, амалга оширилади.
Ту-154 самолётининг ҳалокати 25 декбрь куни содир бўлди. Унинг оқибатида 92 нафар одам ҳалок бўлди. Самолёт бортида саньаткорлар, журналистлар, жамоат ташкилотлари вакиллари бўлган.