Эрамизнинг тўртинчи юз йиллигига оид 20 гектар майдондаги шаҳар қолдиқлари Неаполисга тегишли эканлиги аниқланди.
Шаҳар қолдиқлари Тунис шимоли-шарқига чегарадош бўлиб, 20 гектар майдонни эгаллайди. Бу ҳақда “Science Alert” илмий портали хабар берди.
Тадқиқот вақтида сув остида бўлган шаҳарнинг кўчалари, ёдгорликлари топилди. Шунингдек, балиқ соусини сақлаш учун мўлжалланган идишларни ҳам аниқлашган.
Неаполис эрамиздан аввалги V асрда асос солинган. Унинг номи юнончадан таржима қилинганида “Янги шаҳар” маъносини билдиради.