
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 80 фоиз чегара ҳудудлари масаласи ҳал этилган.
Шавкат Мирзиёев чегара масалаларини ҳал этиш ҳокимлар даражасида ҳал этилиши лозимлиги ҳамда бунинг учун имконият яратилиши лозимлигини таъкидлади ҳамда чегараолди ҳудудларда масалани ҳал этиш учун “Ҳокимлар кенгаши” ташкил этишни таклиф этди.
Бу ҳақда олдинроқ ҳам хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев ҳамда Алмазбек Атамбоев ўртасида кечган учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги яқин қондошлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон — стратегик ҳамкорлар ҳисобланиб, икки мамлакат ҳам улкан потенциалга эга эканлиги айтиб ўтилди.
Маълумот учун, ташрифнинг биринчи кунида чегара бўйича битим имзоланди. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 80 фоиз чегара ҳудудлари масаласи ҳал этилди.