...
МЕНЮ
ONLINE TV

Цемент қопида беркитилган 263 кг героин аниқланди


09:17, 30.11.2017 Олам
 3 120

Ички ишлар вазири гиёҳванд моддаларнинг умумий оғирлиги 330 кг эканини айтиб ўтди.

Барселонада йирик миқдордаги гиёҳванд моддалари қўлга олингани хабар қилинди. Барселонада мусодара қилинган 120 миллион евро миқдоридаги героин моддаси шаҳар портида қўлга туширилган.
 
Испания ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидо журналистлар олдида чиқишида гиёҳванд моддаларнинг умумий оғирлиги 330 кг эканини айтиб ўтган.
 
263 кг героин Барселона портидаги контейнерларда цемент қопида яширилган. Қолган 60 килограммга яқин оғу айбланувчиларнинг турар жойлари текширилганида топилган.
 
Аввалроқ, Испания ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Гранада шаҳрида уч нафар британиялик ва икки нафар маҳаллий фуқаролар автомашинага наркотик моддаларни юклаётган пайтда қўлга олингани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Испания полицияси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1 тонна 200 кг кокаин гиёҳвандлик моддаси сотилишининг олди олинган эди.
 
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг берган баёнотига кўра, автомобилда 483 та махсус қопчаларда жойлаштирилган, умумий оғирлиги 531 кг бўлган кокаин моддаси борлигини аниқлаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Испания Гиёҳванд модда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!