...
МЕНЮ
ONLINE TV

Транзит йўл харажати учун катта миқдорда чегирма жорий этилди


10:34, 27.05.2017 Жамият
 3 637

Йўл харажатлари деярли 50 фоизга қисқартирилди, вагонларнинг туриб қолиши 3 кунга узайтирилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Йўлрефтранс” акциядорлик жамиятининг рефрежиратор вагонларига Қозоғистон Республикасида транзит йўл харажати учун 2017 йил охирига қадар 67 фоиз чегирма жорий этилди.
 
“Йўлрефтранс” акциядорлик жамиятида ҳам тадбиркорлар учун кўплаб имтиёзлар тақдим этиляпти. Жумладан, йўл харажатлари деярли 50 фоизга қисқартирилди, вагонларнинг туриб қолиши 3 кунга узайтирилди, керакли юк ҳужжатларини расмийлаштириш электрон шаклга ўтказилди.


 
Қайд этилишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортиш учун махсус рефрежиратор секциялари мавжуд бўлиб, уларда мева-сабзавотлар ўз ҳолидай манзилга этиб боради. Юклар ўз манзилига этиб боргунча музлатиш ва ҳароратни бир хил меъёрда ушлаб туриш тизимлари доимо назоратда бўлади.
 
Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча юк станцияларида рефрижератор вагонларига буюртма бериш мумкин. Бунда фақат уларнинг ёзма мурожаатлари кифоя. Барча тўловлар, керакли ҳужжатлар шу жойнинг ўзида расмийлаштирилади.
 
Маълумот учун, корхонада қисқа масофаларга мева ва сабзавотларни етказиб беришга мўлжалланган 260 та Тип-918 русумли термос вагонлари ҳам мавжуд. Улар мунтазам техник кўрикдан ўтказиб турилади. Жорий йил бошида ушбу термос вагонлари орқали 8000 тонна картошка маҳсулотлари импорт қилинди. Эътиборлиси, 150 та термос вагони Қозоғистон давлатига ижарага берилиб, қўшимча валюта ишлашга ҳам эришилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Поезд Чегирма транзит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар