Жанубий Корея президенти илк бор бошқа мамлакат раҳбарини Кўк саройдан ташқарида кутиб олди.
АҚШ президентини Сеулдан 70 км узоқликдаги Пхёнтхэк шаҳрида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин кутиб олди. Президентларнинг ҳарбий базага боришлари эълон қилинмаган эди, шу сабабли бу воқеа жаҳон ОАВлари эътиборига тушди.
Жанубий Корея президенти одатда ўз меҳмонларини Кўк саройда — президентнинг расмий резиденциясида кутиб олар эди. Илк бора Жанубий Корея президенти ўз америкалик ҳамкасбини Кўк сарой ташқарисида кутиб олди. Кэмп-Хамфриз ҳарбий базасида Трамп ва Муннинг икки мамлакат ҳарбийлари билан бирга ўтказадиган тушлиги бўлиб ўтади.
Шу билан бирга Дональд Трамп ҳозирги кундаги яриморол ҳолати ҳақидаги ҳисоботни тинглайди.
Куннинг иккинчи ярмида икки давлат раҳбарларининг расмий учрашуви, бир соатлик сайр, матбуот анжумани ва биргаликдаги кечки овқат режалаштирилган.