...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда “Ал-Қоида”нинг етакчи ҳомийсига ҳукм эълон қилинди


11:35, 07.11.2017 Олам
 6 769

Суд раисини қасддан ўлдирмоқчи бўлганликда айбланаётган Ҳиндистон фуқароси 27,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

АҚШда “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотини молиявий қўллаб-қувватлашда, бундан ташқари, Америка суди раисини қасддан ўлдирмоқчи бўлганликда  айбланаётган Ҳиндистон фуқароси 27,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди, дея хабар бермоқда “Hindustan times” нашри АҚШ Адлия вазирлиги ҳисоботига таяниб.
 
Хабар берилишича, миллати ҳинд бўлган Яхё Фарруҳ Муҳаммад ва унинг акаси АҚШда жиҳодчиларни молиялаштирувчи бўлим очганлар. Яхё “Ал-Қоида” билан боғлиқ ташкилотни молиялаштириш мақсадида маблағ тўплаган тўрт кишидан бири бўлган.
 
Судда у АҚШ ҳудудидаги террорчиларни қўллаб-қувватлагани ва АҚШ суд раиси Жек Зухарини ўлдиришни режалаштирганлигини тан олди.
 
Ҳисоботда ёзилишича, 39 ёшли айбланувчи 2003–2004 йилларда Огайо штати университетида муҳандислик йўналиши талабаси бўлган, 2008 йилда эса АҚШ фуқаросига уйланган.
 
“Айбланувчи “Ал-Қоида”га алоқадор воиз Анвар ал-Авлақийга жиҳодни қўллаб-қувватлашга чақириб сўзлаган ваъзлари учун 1000 АҚШ доллари етказиб берган.
 
Айбланувчи қўлга олинганида унинг ишини кўриб чиқаётган суд раиси ҳаётига дахл қилмоқчи бўлган. Эълон қилинган қамоқ ҳукмидан сўнг у ўз жиноятлари учун жавоб беради”, деди Миллий ҳавфсизлик бўйича бош прокурор ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Дана Боэнте.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ал-Қоида террорчилик ташкилоти Хиндистон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!