Юрий Мильнернинг жамғармаси “Газпром” тузилмасининг бир қисми томонидан ажратилган маблағни Facebook акцияларини сотиб олиш учун ишлатган.
Уларда ёзилишича, Юрий Мильнернинг жамғармаси “Газпром” тузилмасининг бир қисми томонидан ажратилган маблағни Facebook акцияларини сотиб олиш учун ишлатган. Ўша вақтда “Газпром” Алишер Усмонов назоратида бўлган.
“Алишер Усмоновнинг “Газпром” маблағларини шахсий мақсадда сарфлагани ҳақидаги маълумотлар ва барча айбловлар ёлғон. Жаноб Усмонов ва унинг шўъба корхоналари нафақат қонуннинг “хатини” ва “руҳини” кузатади, балки корпоратив бошқарув ва аҳлоқ тамойилларига қатъий амал қиладилар”, дейди бизнесменнинг расмий вакили.