Трамп махсус прокурор ишнинг президентга алоқадор қисмининг тугаллаш вақтини аниқ айтса, кўрсатма беришини айтган.
Ушбу жараён “рус иши” деб номланиб, амалдаги президент Трампнинг сайловлардаги ғалабасига Россиянинг аралашувини назарда тутади. Яъни, АҚШнинг бир нечта ҳукумат аъзолари ва оппозиция партия вакиллари Трампнинг сайланишида русларнинг қўли бор деб, ҳисоблайди ва бир йилдан ортиқ вақт давомида бу ишни текширмоқда.
Трамп махсус прокурор ишнинг президентга алоқадор қисмининг тугалланиш вақтини аниқ айтса кўрсатма беришини айтган.
Президентнинг ҳуқуқшунослар гуруҳи бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. Улардан бири сухбатдан кейин Мюллерга сўнгги 60 кунлик муддат белгилашни таклиф қилди.
Маълумот ўрнида, махсус прокурор Роберт Мюллер “Трампнинг Россия билан алоқалари” ишини текширмоқда. Ўз навбатида, бу айбловларни Кремл ҳам Оқ уй ҳам рад қилмоқда.